Ассалому алайкум Устозам, Роббим сизлардан рози бўлсин! Руҳсатингиз бн саволга ўтсам. Шу кунларда аёллар орасида бир иш деймизми, ўйин деймизми тарқалмоқда. Унда қоидалар қуйидагича: бир аёл Wҳат'с аппда бир группага қўшиларкан, 25$ тўлаб биринчи турда иштирок этаркан. 1-турда нархи 20$га етмайдиган (ундан ҳам арзон) буюм бериларкан (ҳаммага хар ҳил). 2-турда 5 киши бўлиб яна бир 20 тали группани тўлдиришар экан (хар бир қўшилган 25 $ қўшади ва 1 чи тур иштирокчиси бўлади), ва яна совға олиб 3-турга ўтиларкан. 3-турда ҳам 20 та одам қўшса 180$ берилар экан (хар бир қўшилган 25$ қўшади ва 1-тур иштирокчиси бўлади) шу тарзда давом этаверади. Шу турдаги маркетинг ҳалолми? Бундай ишларга қизиқишим йўқ, аммо халқ муккасидан кетаётгани алам қилаябди. Жуда кўп аёллар илтимосига биноан саволни йўллашга қарор қилдим. Роббим сизлардан ҳам, биздан ҳам қабул этсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шак-шубҳасиз қимор бўлади. Валлоҳу аълам!