Қуръони каримдаги сажда оятлари
23:28 / 11.01.2020 |
Xõjaxon |
1998
Ассалому алайкум. Илтимос Қуръони каримдаги сажда оятлари қайси суранинг нечанчи оятлари эканлиги ҳақида маълумот берсангиз. Жавоблар ва маълумотлар учун олдиндан ташаккур.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Қуръони Каримнинг ўн тўрт жойида сажда оятлари бўлиб, уларни тартиби билан баён этамиз:
1. Аъроф сурасининг 206-ояти.
2. Раъд сурасининг 15-ояти.
3. Наҳл сурасининг 49-ояти.
4. Исро сурасининг 109-ояти.
5. Марям сурасининг 58-ояти.
6. Ҳаж сурасининг 18-ояти.
7. Фурқон сурасининг 60-ояти.
8. Намл сурасининг 24-ояти.
9. Сажда сурасининг 15-ояти.
10. Сод сурасининг 24-ояти.
11. Фуссилат сурасининг 37-ояти.
12. Нажм сурасининг 62-ояти.
13. Иншиқоқ сурасининг 21-ояти.
14. Иқроъ сурасининг 19-ояти.
шу етарлими ёки
Мусҳафи шарифда ушбу сажда оятларининг ҳар бирига уларни ўқиган кишини огоҳлантириш учун белги қўйилган. Сажда қилиш ушбу оятлардан бирини тўлиқ ёки сажда калимаси оятининг кўпроғини ўқиганда вожиб бўлиб, сажда калимасининг ўзини ўқиш билан сажда вожиб бўлмайди. Сурадаги сажда оятини ўқимасдан ташлаб кетиш макруҳдир. Чунки бу саждани ёқтирмасликка ўхшаб қолади. Таҳорати йўқлиги сабабли сажда қилишга тайёр бўлмаган кишиларга шафқат қилиб, улар олдида сажда оятини махфий ўқишни уламолар яхши амал деб санашган.
Ҳайз ва нифосдаги аёлларга сажда оятини ўқиш ва эшитиш туфайли тиловат саждаси қилиш вожиб бўлмайди. (Муфассал тажвид)