Ассалому алайкум! Ҳурматли устозам яхшимисиз кириб келаётган рамазон муборак бўлсин сизни жудда яхши кўраман ва сизни кўп кузатаман Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин Биз оиламиз билан америкага келдик ва бизни хўжайинимнинг аммалари кутиб олдилар ва бизларга уйларидан жой бердилар биз озроқ уларнинг уйларда турдик ва ҳозир алоҳида яшаябмиз аммалари мен сизга қайноналик қиламан деб ҳамма нарсага ҳаққим бор деб айтаябтилар ва мен қаерга борсам хўжайинимдан сўраб бораман бориб келган куним жанжал қиладилар хўжайиним қўй букиши қаринган этибор бермагин дейдилар лекин этибор бермасликка ҳаракат қилаябман лекин кун ора уйимизда жанжал авжига чиқаябди мен тоғримда бўлмаган гапларни айтдиллар хўб майли дедим энди ҳозир ҳаттоки бузуқ аёл дейишгачаям бораябтилар бу габлар оиламизга таъсир қилаябти хўжайиним билан ўртамизда совуқчилик тушаябти айтинг устозам мен нима қилишим керак бу ерладан кетайлик деям хўжайиним кўнмаябтилар эртага бу боларимга қаттиқ тасир қилмайдими улар бўлаётган габсўзларни ҳар куни эшитиб туради бу ерда қариндошларимга тилифон қилиб бу бузиқи аёл деяптилар бу габни айтишга укишини ҳаққи борми жавобингизни кутиб қоламан устозам олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом!
. Мехрибон сизга ўз вақтида жавоб ёзолмаганимиз учун узр сураймиз чунки кунига минглаб мактубларга жавоб ёзишга тўғри келади. Балки бу вақт давомида ечим топилгандур.Бир инсон тўғрисида туҳмат ва ёлғон гапларни айтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўк. Бу масала буйича турмуш ўртоғингиз аммалари ва бор бўлсалар оналари билан гаплашиб олишлари керак.Ва аммаларига ҳам яхши муомила билан тушинтиришлари керак. Аммо ҳар бир инсонни ўз дунёқараши, яъни психотипи бўлади.Бу инсоннинг атрофдаги бошқа инсонлар шу инсонни психотипини ўрганиб муомила қилса ўзига ҳам ва у инсонга ҳам зарар етмаслиги мумкин. Шунинг учун сизга психолог консултациясини олишингизни тавсия қиламиз.Бунинг учун бизнинг Пешқадамлар мактаби қошида очилган “Аёл-қизларга маънавий кўмак “лойҳамизга мурожат қилишингиз мумкин. Лойҳамизда малакали психолог, шифокор ва юристларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Улар билан онлайн ҳам боғланиш мумкин.
Мурожат учун:@qalblarga_komak_bot.
+998931078878 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
t.me/ayollarga_komak.