14-январ ва 8-март

16:33 / 18-aprel | Mnmmm | 647

Ассалому алайкум! Устоз мени битта нарса ўйлантириб қўйди, динимизда икта байрам бор Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити, бошқа байрамлар бизнинг байрамимиз эмас, шундайми? Саволим шундан иборатки 8-мартда совға олиш бериш мумкин эмас, лекин нимага 14-январ куни совға олиш ва бериш мумкин?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Байрамларнинг ҳаммаси ҳам диний бўлавермайди. Эзгу маънодаги байрамлар жоиз, мисол учун Ватан куни, мустақиллик. 14 ҳимоячиларни тақдирлаш бўлгани учун жоиз. Валлоҳу аълам!