Фарзанд тарбиясида

03:52 / 10-mart | Юнус | 230

Ассалому алайкум! Фарзандим 5 ёшдан отди,кичиги эса 2 ёшдан.уларга бирор нарсани бундай кил ёки килма десак йук деб аксини айтиб туради.бобоси буваси билан бирга яшаймиз уларга хам худди шундай муомала килишяпти.яхши гапириб тушунтираман хам каттикрок хам гапираман барибир шундай килишяпти .хориждамиз одам озрок чекарок жойда. Бобоси ёлгон гапириб алдайди телевизор кураётиб олдига откизиб олади менга булар ёкмайди.нима килишни билмаяпман .тарбияни нотогри беряпманми ёки озимни ислох килишим керакми

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Аввало, сиз фарзанд тарбияси ҳақидаги китобларни ўқинг. Бобо ва бувасига чиройли муомалада бўлинг. Балки, бобо-бувиси атайлаб сизнинг жаҳлингизни чиқариш учун болага насиҳат қилмаётгандирлар. Хўжайингизниниг яхши томонларини қайнинота-қайнонангизга мақтаб гапиринг. Улардан маслаҳат сўранг, вазият анча яхшиланади. Ота-оналаримиз бизни бобо бувиларимиз айтганини қилишимизни талаб қилишган, ёмон бўлмадик. Совчилар: "Уйда бувиларининг қўлида тарбия олган қиз", - дея таъриф беришган. Болага телефон берманг. Уйқуга эрта ётқизишни одат қилинг. Ҳамма нарсани яхши томонини кўришга ҳаракат қилинг. Шунда ҳамма нарса гўзал бўлиб кўринади. Болаларга келсак, ҳозир уларнинг секин-аста  характери шаклланадиган даври. Сизни ҳам ота-онангиз шундай даврни  бошидан ўтказишган. Интернетдан фарзанд тарбиясига оид китобларни топиб ўқинг. Пайғамбарлар тарихи мултфилмини болаларингиз билан бирга кўринг, хулоса чиқаринг. Ҳадис ва ҳаёт, Исломга бағишланган умр, Қизларжон китобларини ўқис
ҳингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!