Бола тарбияси

12:33 / 10-mart | Munisa | 182

Ассалому алайкум! Фарзандим 1 ёш 3 ойлик унга ҳозир нималарни ўргатишни маслаҳат берасиз

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Оилангизда соғлом турмуш тарзини, боланинг кунлик режимини, ҳалол ризқ ва тақвони тўгри ташкил қилинг. Болани бағрингизга босиб, бошлари, елкаларини силаб Қуръон ва дуолар ўқишга одатлантиринг. Жунбушга келтирадиган овозлардан эҳтиёт қилинг. Телефон ва ширинликлар берманг. 

Фарзанд одоб-ахлоқ, тарбияни оиладан, ота-онадан ўрганади. Аввало ота-она ўзини ислоҳ қилиши керак. Бола ота-онасининг ҳар бир ҳатти- ҳаракатидан андоза олади.
"Исломга бағишланган умр" китобини ўқиб чиқсангиз, фарзанд тарбиясида кўп нарсаларни билиб оласиз.
1 ёшдан ошган болалар атроф-муҳитдаги нарсаларга қизиқивчан бўлади. Уларни ёйиши, тўкиши, синдириши мумкин. Шунда болани урушмасдан, тўғри тушунтириш керак. Акс ҳолда шу ҳолат такрорланса, мен қилмадим деб, ёлғон гапиришга ўтади.
Шунинг учун болани ёлғон ишлатмасликка ҳаракат қилиш керак.
Ёш хусусияти, иқтидорини ҳисобга олиб, ақлни ривожлантирувчи, ҳаракатли ўйинлар ўйнаш тавсия этилади.
 Валлоҳу аълам!