Намоз

14:45 / 20-aprel | Robiyaxon Yigitaliyeva | 1323
Ассалому алайкум!
Мен олдин таровеҳ намозини адо этмаганман.Бу йили энди унинг аёли эркаклар учун суннати муаккада эканлигини билдим.Ва шу йилидан бошламоқчиман.Лекин намоз давомида масжидда Қурʼон ҳатмини қилишади.Мен эса Қурʼонни тўлиқ ёд олмаганман.Шунга кичик сураларни зам сира сифатида ўқиш жоизми?
Биз(студентмиз,квартирада турамиз)қизлар ўзимиз жамоат қилиб ўқишимиз жоизми?ва бунда орамиздан ҳеч ким Қурʼони Каримни толиқ билмаймиз,кичик сураларни зам қилиб ўқисак бўладими?
Масжидларда бу йили аёллар таровеҳ намози ўқиладими?Айнан қайси масжидда ўқилишини биласзми?Уйда ўзимиз ўқиганимиз яхшими,уйда жамоат болибми ёки масжидда ўқишимиз афзалроқ ми?

Жавоблар учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Зам сурага қисақа сураларни ўқиш жоиз. Аёл киши масжиддан кўра уйда ўқигани афзал. Аёллар жамоат бўлиб ўқиганларидан кўра якка ҳолда ўқиганлари афзал. Валлоҳу аълам!