Дори

22:14 / 11-mart | Nilufar | 243

Ассалому алайкум! Мен 1 ҳафта олдин озиш мақсадида “иштаҳани буғувчи” дори ичишни бошлагандм, у дорини узлуксиз 36 кун ичиш керак экан. Доридан ниятим фақат озиш, рўзамни енгил ўтиши учун эмас. Бугундан алҳамдулиллаҳ рўза тутдим, лекн бир савол қийнаяпти: иштаҳани буғувчи дорини саҳарликдан кейин ичсам бўладими? Ёки ифтордан кейин ичайми? Ёки бунақанги дорилар рўза пайтда мумкин эмасми?

Шифокор:

– Ваалайкум ассалом, озидрувчи дорини сизга қайси врач тавсия қилди. Агар врач тавсиясиз ичаётган бўлсангиз мумкин эмас. Дориларни тавсия қилишдан аввал эндокринолог гормонал фонни инобатга олади, врач жигар ва буйракларнинг функциясини инобатга олиб кейин тавсия қилишади.
Дорилар фақат врач назоратида ичилади, ножўя таъсирлари кузатилганда тўхтатиш ёки бошқа препаратга ўтказиш учун.
Дори тавсия қилган мутахассис томонидан вақти ҳам буюрилади. Валлоҳу аълам!