Фарзанд тарбияси

14:00 / 15-mart | Shodiya | 61

Ассалому алайкум! 5 ёшли қизим кичкиналигидан бери ҳар куни боғчага кетишдан олдин кийим танлаб ҳарҳаша қилади. Пушти ва қизил ранга ёпишиб олган. Қора кийим, шимларни умуман киймиман, оғил болалар кийими, ўртоқларим устимдан кулади деб жанжал қилади. Ҳар куни эрталаб бақир чақир асаб бузарлик билан боғчага жўнатаман. Қандай йўл тутсам бўлади? Ўзимни айтганимни қилдирайми ёки ўзига қўйиб берайми? Лекин ман ўзим ҳам ўсмирлигимдан бери кийимларга жуда жуда инжиқман, бу нарса гендан ўтган бўлиши мумкинми? Ёки ҳамма болаларда шунақами?

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Ҳулқни бола сиздан ўрганган бўлиши ёки атрифдагилар таъсирида ўрганган бўлиши мумкин. Шундай вақтларда эртак терапия ҳам ёрдам беради. Кийим кийиш одатлари ҳақида эртак тўқиб фарзандингиз ҳаёлида янгича қоидалар тузилишига эришишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!