Ғусл вожибми

20:59 / 16-mart | Muslima | 192

Ассалому алайкум! Савплим учун узр сўрайман.Тушимда бегона эркак билан жинсий алоқадан олдинги эркалашларни кўрса.Уйғонганда оппоқ,қуюқ суюқлик келган бўлса бу маниймасми,ғусл вожиб бўлмайдими.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Шахвоний туш кўрган одам, у эркак бўладими ёки аёл , уйғонганида ўзида намлик топса ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!