Ассалому алайкум! Мени холамнинг ўғлига турмушга беришмоқчи, лекин холам ойимнинг эгизак синглиси бўлади. Қаердадир ўқигандим агар қиз билан йигит ака сингилдек катта бўлмаган бўлса, турмуш қуриши мумкин деб. Лекин бу наслга таъсир қилмайдими? Холам ген бўйича қон топшириб кўришсин деяптилар. Қондан аниқ билиб беришадими? Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шаръий жиҳатдан никоҳ жоиз, сиз айтган гаплар шариатда йўқ. Бироқ бундай қариндош оилаларнинг туташиши ҳар доим бўлмаса да, баъзан фарзандларнинг нуқсон билан туғилишига сабаб бўлгани тажрибада кўрилган. Валлоҳу аълам