Фарзанд тарбияси

08:47 / 21-mart | Saida | 228

Ассалому алайкум! 3 ёшу 4 ойлик ва 1 ёшу 4 ойли қизларим боржудаям қайсар, шўх. Болани уршиш қатту туриш кере дийшади баъзида уришга ҳам бориб қовомман. Котта бўлганида гапимга қулоқсолим қолишлигидан қўрқаман ҳозирдан билганини қилса диб. Илтмос маслаҳат беринг фарзандларимни уришни бақриб галишни ҳоҳламиман.

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Уч ярим ва бир ярим ёшдаги болалар жаннат райҳонлари-ку?!  Бу ёшда урсангиз кейинроқ умуман сизга қулоқ солмайдиган бўлиб ўсадилар. Сиз ўзингизни ислоҳ қилинг. Болага меҳр беринг, бағрингизга босиб, ширин сўзлар гапиринг. Бола сизни яхши кўраётганда: "Сени яхши кўраман, лекин мени кеча нега  ҳафа қидинг?", дея тушунтириш ишларини  амалга оширинг. Кўп китоб ўқишингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!