Фарзандим ёлғон гапиряпти

18:48 / 21-mart | Робия | 26

Ассалому алайкум! Мени турт нафар фарзандим бор. Икки қиз ва иккита уғил. Туънғич уъғил ва қизимда бундай холат кузатилмаган еди. Хозирда учинчи фарзандимнинг йоши 10 да. Унинг тарбиясидан хавотирдаман охирги пайтларда менга ва дадасига куъп йолғон гапиришни бошлади. Кечаги куни уйда сотилиши керак буълган тухум бор еди у тумларни олиб чиқиб кетиб сотибти ва пулини узи ишлатибти , мен уларни топа олмасдан ундан суърасам билмайман деб йолғон гапирганини сезиб қолдим .Унга Қуръон уқишни ургатгандик дадаси вазифа берса қилаяпман деб хам йолғон гапиряпти.Йолғон нималигини, йомонлигин тушинтирсамхам фойдаси буълмаяпти. Сиздан фарзандимнинг келажаги хақида қайғуриб маслахат суърайман. Бола йолғон гапиришида ота онасининг таъсири буълса тушунтириб берсангиз. Жавоб учун олдиндан рахмат.Аллох рози буълсин

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи навбатда сиз тақвога эътибор беринг. Ҳалол топиб, ҳалол едиринг. Мактабдаги устози билан доимо алоқада бўлиб туринг. Мактаб психологи билан маслаҳатлашинг. Уларда яхши тестлар бор, бола билан суҳбатлашиб муаммони ҳал қилишга ёрдам беришади. Фарзандингизнинг атрофидаги ўртоқларини кузатинг. Ўғлингиз билан ўртоқларча гаплашишга ҳаракат қилинг. Агар ҳозир қаттиқ урсангиз баттар қайсарлик қилади. Намоз ва Қуръон ўқишини биргаликда амалга оширинг. Қуръон тафсирини ўқиб болаларингиз билан муҳокама қилишни амалга оширинг. Таҳажжуд намозларидан сўнг  кўп дуолар қилинг. Аллоҳ осон қилсин!

Ёлғон гапирадиган ёш болаларни тарбиялашдаги хатолар:
* "Сен ёлғончисан" деб доимо уни койиш;
* Болани қаттиқ қўрқитиш сабабли, уни ёлғон гапиришга мажбур қилиш;
* Рост гапни айтган вақтда ҳам уни жазолаш;
* Ўз фикрларини ва ҳис туйғуларини айтишга ҳаракат қилган вақтда уни эшитмаслик;
* Уни ёлғон гапиришга мажбур қилган сабаб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаслик.
 Бола аслида қасддан ёлғон гапирмайди. Бу унинг беғубор табиатида йўқ. Лекин, баъзида зеҳнидаги ҳаёлларини (ўрганган нарсаларини) гапиради. Бу эса "ёлғон"- деб ҳам саналмайди.
Маслаҳат:
* Фарзандингиз билан ҳар иккингиз кўпроқ вақт ўтказишингиз, уни қизиқишлари, ҳоҳиш туйғулари ҳақида гаплашишингиз уларни ҳулқи яхши томонга ўзгаришига етарлидир;
* Фарзандингизга - уни яхши кўришингизни айтинг! Баъзан "Сени яхши кўраман ўғлим", " Сени яхши кўраман қизалоғим", - деб айтинг. Баъзан улар билан ўйнанг. Тонгда уйқудан турган вақтларида уларни ўпинг, қучоқланг! Улар ҳаққига эшиттириб дуо қилинг!
* Фарзандингиз ҳақида бошқаларга гапираётиб уни мақтанг, у билан фахрланишингизни айтинг. Фарзандингиз сизнинг меҳрингизни кўрсин ва буни ҳис қилиб яшасин. Сиз сабабларини қилинг, дуода бўлинг,  Ҳидоят албатта Аллоҳдан!