Ассалому алайкум!
Узтозам соғ саломатмисиз. Ушбу ойда сизга ва оилангизга Аллоҳдан фазл ва барокатлар сўрайман. Узтозам сизга битта нарсани жуда айтишим келди. Мани келиним билан орамиз дугона ва опа- сингил даражасига етди, Аллоҳнинг фазли билан. Намоз ўқишни бошладиму ажойиб ажойиб хиссиётлар пайдо бўляпти манда, Алҳамдулиллаҳ. Авваллари келиним билан орамиз яхши эмас эди. Куп уришардик оилавий келишмовчиликлар сабаб. Келиним укамни аёли. Аллоҳга шукр бугунги кунда келиним сирдошим, синглим, меҳрибоним. Бир куни келиним ҳақида яхши фикрлай бошладим ва яхши сўзлар айта бошладим, аввалига СМС ёздим. Кейинчалик сухбатларимиз гўзал бўлди. Шуни жуда айтгим келди сизга. Аллоҳга шукр шу кунларга етқазганига. Узтозам доимо биз муслималарга илм ўргатишда пешқадам бўлинг. Борингизга шукр.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бу ҳолатларни давомий қилсин! Сиз учун хурсандман!