Ассалому алайкум! Намозхон аёл эрига қандай қилиб намоз ўқишни тушунтириши керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан дуоларида сўраши, сабр қилиши ва мулойимлик билан насиҳат қилиб боравериши керак. Гапи ўтадиган кишиларга арз қилиб, эрини тўғри йўлга солиб беришларини илтимос қилса ҳам бўлади. Аммо эр учун хотин жавобгар эмас. Валлоҳу аълам