Тумор

22:14 / 28.03.2017 | Савол | 1462
Ассалому алайкум! Исломда тумор осиш ширк дeб эшитганман. Бу қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўла тўғри.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши:
«Албатта, дам солиш, тумор ва иситма-совутма ширкдир», деди.
Шунда унинг хотини Зайнаб:
«Бу қандоқ гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса тўхтаб қолар эди», деди.
«Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан у (кўз)ни чўқир эди. Дам солганда тўхтар эди. Сенга эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани айтмоқ кифоя қилур эди: «Аллоҳумма Роббан наси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Ла шофия илла анта. Шифаан ла юғодиру сақман», деди».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.
Бу ердаги «дам солиш»дан мурод, жоҳилиятнинг дам солишидир. Чунки ривоятнинг охирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишларини қилиш кераклиги ўргатилмоқда. Валлоҳу аълам