Қайнона келин

20:29 / 28-iyun | Шахноза Юлдашева | 655

Ассалому алайкум! Эрнинг оила аъзоларига хизмат килиш, фарзандлар учун куп хафагарчиликларга чидашнинг Аллох ажрини берадими? Нега чидадинг, бу сени мажбуриятинг эмас эди, хукукларингни берган эдим, билган эдинг демайдими? Агар Аллох ваъда килган ажр булса, Аллох учун сабр килиш халкимиз муслималарига анча осон буларди. Бандаси учун чидаш кийин, лекин Аллох учун сабр килиш калбга сокинлик беради деб уйлайман. Жавоб учун олдиндан рахмат

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай зулм ва қийинчиликда мўминга ажр ва хайр бор. Хақлар поймол бўлганида уларни талаб қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!