Ғассолларни рози қилиш

04:45 / 28.01.2020 | nigorakiz | 621
Ассалому алайкум! Майитни ювган одамларни 3 кундан кейин рози қилишади. Аёл киши ҳам, эркак киши ҳам ҳаётлигида нималар ишлатган бўлса шу нарсалардан бериш керак экан. Масалан, эркак кишига бритва, пичоқ ва ҳоказо. Аёлга игна, ип қайчи ва ҳоказо. Шу нарсалар бидъат эмасми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!  Шариатда бундай гап йўқ. Бу одамлар ўзлари тўқиб олган гаплар. Аслида маййит ювиш фи сабилиллоҳ бўлгани яхши. Лекин ғассолни пул бериб рози қилиш кифоя.  Валлоҳу аълам!