Ассалому алайкум! Биз дугоналарим билан Қуръон хатм қиламиз. Менга берилган порани ўқиётганимда оятларни маъносини жуда билгим келади. Шунинг учун белгиланган порани Тафсири Ҳилолдан оятма-оят тафсирлари билан ўқисам ҳам хатм қилган бўлавераманми ёки хатм қилиш қоидалари бузиладими? Бунда ҳар бир оятни ўқиганда басмалани айтиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Хатм қилиш қоидалари бузилади. Тиловат орасига бошқа нарсаларни аралаштирмаслик лозим. Басмала суралар орасида айтилади. Валлоҳу аълам!