Масжидга аёлларнинг кириши

04:29 / 28.01.2020 | Матлубахон | 557
Ассалому алайкум! Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Бу ерда масжидларда аёллар намоз ўқишлари учун махсус жойлар бор. Аёллар кириб, таҳорат олиб намоз ўқишлари мумкин. Бизнинг мазҳабимизда ҳам аёллар масжидга кириб намоз ўқишларига рухсат борми? Дам олиш кунларимда мен ҳам намоз вақти бўлса баъзи ҳолларда масжидга кириб намоз ўқийман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирда айтганингиздек аёллар учун алоҳида жойлар қилинган. Бундай ҳолатда намозни масжидда ўқиш жоиз.  Валлоҳу аълам!