– Ва алайкум ассалом! Никоҳсиз туғилган бола шариатда валади зино деб аталади. Унинг бундай туғилганида ўзининг айби йўқ, чунки ихтиёр ўзида бўлмаган. Кўпинча бундай ҳолда туғилган болаларнинг тарбияси яхши бўлмаслиги, яъни онаси ёки отаси унга яхши тарбия бериш имконлари йўқлигидан шариатда улар учун айрим ҳукмлар жорий қилинган. Лекин бу дегани улар солиҳ киши бўла олмайдилар, дегани эмас. Агар яхши тарбия берилса, ибодат ва тоатда бўлсалар, бошқалар қатори мартабада бўлиш имконлари бор. Ҳисоб-китоблар бошқалар каби бўлади. Агар тақводор бўлса, бундай одам билан оила қуриш жоиз. Валлоҳу аълам!