Ассалому алайкум! Мeн 18 ёшимда намоз ўқишни бошлагандим. 6 ойча намоз ўқиб кeйин ўқимай қўйдим. 19 ёшимда яна эттирдим. Энди шу оралиқдаги ва 18 ёшимгача бўлган вақтдаги ўқилмай қолган намозларимнинг қазосини ўқийманми? Агар ўқимасам кейинги намозларимга таъсир қилмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ибодат алоҳида қабул бўлади. Бирини тарк қилиш бошқасини бузмайди. Сизга балоғатга етганингиздан бошлаб ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш фарз бўлган. Қазо қилган намозларингизни ўқишингиз керак. Қиёматда ҳар бир ўқилмаган ракъат учун сўраласиз. Валлоҳу аълам!.