Никоҳ ҳақида
22:34 / 28.03.2017 |
Савол |
1358
Ассалому алайкум! “Нисо” сураси 25- оятда “никоҳларингизга аҳлларингиз изни ила олинг” дeйилган. Шунда эркак киши иккинчи ё учинчи аёлга уйланмоқчи бўлса, аҳлидан изн сўраш кeракми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз ушбу оят маъносини нотўғри таржима қилибсиз. Нотўғри тушунча қилибсиз. Оятда: «Уларни никоҳингизга аҳлларининг изни ила олинг», дейилган. «Аҳлларингиз» эмас, «аҳлларининг». Яъни, эгаларининг, хожаларининг, хўжайинларининг изни, рухсати ила. Бу ерда чўри қизларни никоҳга олиш ҳақида сўз кетяпти.
Ояти кариманинг тўлиғи: «Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имкон топмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина қизларингиздан (уйлансин). Аллоҳ иймонингизни билувчи Зотдир. Ҳаммаларингиз бирсиз. Уларни никоҳингизга аҳлларининг изни ила олинг. Ва яхшилик билан маҳрларини беринг. Улар покиза, зинокор эмас ва ўйнаш тутмаган бўлсинлар. Эрга текканларидан сўнг фоҳиша иш қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми бериладир. Бу бузилишдан қўрққанлар учундир. Сабр қилмоғингиз сиз учуй яхшидир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимлидир». Валлоҳу аълам!.