Қайнота маҳрамми

14:05 / 04-avgust | Komila | 132

Ассалому алайкум! Оилада Қайнота билан бирга яшаса қайнотани олдида румолсиз юрса ҳам буладими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Модомики келин эрининг никоҳида бўлар экан, қайнота унга маҳрам ҳисобланади. Лекин бу маҳрамлик эри туфайли собит бўлмоқда. Бу билан абадий никоҳлари ҳаром бўлади, аммо ҳозирги кундаги фитналар туфайли қиз ва ота даражасига ўтиб кетмаслик керак. Валлоҳу аълам!