Farzand tarbiyasi

23:07 / 20-avgust | Ozoda | 119

Assalomu alaykum ustozlar, men 3 ta farzandni onasiman. katta oglim 9 yosh, undan kichik qizim 5 yosh. Ikkalasi tortishgani tortishgan qizim shaddot, qaysar, akasiga gap qaytaradi, oglim yuvoshroq gapga tushunadi, lekin singlisi jahlini chiqarsa janjallashib ketishadi. Iloji boricha yaxshi gap bilan tushuntirishga harakat qilaman. Iltimos maslahat bering qanday yol tutay, nima qilsam bir biriga mehri ortadi?

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Аввало, оилада ўзингиз фарзандларингизга ўрнак бўлинг. Ҳеч кимни ёмонламанг. Одамлардаги яхши ҳислатларини намуна қилиб гапириб беринг. Тақвога катта эътибор беринг.  Биргалашиб намоз ўқинг. Ҳадисларни ўқиб, мазмунини тушунтиринг. Пайғамбарлар ҳаёти тасвирланган мултфилмларни бирга кўриб,  таассуротларини  гапиртиринг ва ўрнак олишни ўргатинг.  Китоб ўқишга қизиқтиринг ва ўзингиз ҳам фарзанд тарбияси ҳақидаги китобларни ўқинг, кўп манфаат оласиз. Валлоҳу аълам!