Ассалому алайкум! Жиянимнинг 7 ҳафталик болачаси тушганига 10 кун тўлди, шу муддат мобайнида ҳайз ҳисоблаб намоз ўқимади. Одатдаги ҳайз кунлари ойнинг 23-30 саналарига тўғри келар экан. Қон ҳалиям давом этяпти. Ғусл қилиб намозни бошлаши керакми?
– Ва алайкум ассалом! 4 ойликкача бўлган болани тушишидан кейин келган қон агар аъзолари шаклланмаган бўлса, 3 кундан оз ва 10 кундан ортиқ бўлса истиҳоза, 3 кундан то 10 кунгачаси хайз бўлади. Жиянингизда 10 кундан ортган қон истиҳоза ҳукмида бўлади. Ғусл олиб намозни бошлайверишлари керак. Валлоҳу аълам!