Илм олишга қизиқмайдиган бола

20:56 / 08-sentabr | maftuna | 782

Ассалому алайкум! қизим 10ёш, бирор бир фанга ёки тилга қизиқтириб ўқитолмайман. Фақат расмлар чизиб, бир нималар ясаб ўтирса бўлди. Турли хил тўгаракларга олиб бориб кўрдим, фойдаси. Бекорга вақт ва маблағ кетгани қолди. Фарзандимни яхши ўқишини хохлайман, нима қила оламан уни ўқишга қизиқтиришга. Мактабдаги бахолари яхши лекин ўзи интилиб бир нималар ўргангии келмайди

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Аввало ниятингизни тўғирлаб олинг, агарда сиз ўзингиз фарзандингизни салоҳияти ва қобилиятига ишонмасангиз фарзандингиз ҳаётида жуда кам нарсага эришади. Фарзанд тарбияси катта сабр ва нозик ёндашувни талаб қилади. Биргина хато узоқ тузатишга сабаб бўлиши мумкин. 10 ёшли қизларда ахборот тизими тезлашуви сабабли гармонлар ўзгариши эрта бошланяпти. Бу даврда улар ё гипперактив, асабий, шошқалоқ ва унутувчи; ё пассив, эътиборсиз, тушкун ва заиф; ё ўта қизиқувчан, тез ўзлаштирувчи, қувноқ, коммуникатив; ё эҳтиёткор, ҳавотирли, камгап ва итоатгўй бўлиб қоладилар. Сизни фарзандингиз қайси типга киришидан қатъий назар у қобилиятлидир, фақат уни қобилияти қайси йўналишда эканлигини аниқлаш даркор. Буни шу соҳа мутахассиси, яъни болалар психологи қила олади, албатта унга мурожаат қилинг. Мутахассис маслаҳати муҳимдир. Баъзи ота оналар мутахассисларни маслаҳати ўзларини ҳоҳишларига тўғри келмаса, фарзандига нотўғри йўналишни мажбурлашади. Бу хато. Тажрибамдан шуни аниқ айта оламанки, мутахассис маслаҳати билан иш тутган ота оналарнинг фарзандлари ҳар хил соҳаларда кўп ютуқларга эришганлар. Сиз фарзандингизда кимнидир кўрманг балки Кимнидир кашф қилинг! ИншаАллоҳ сиз кутганданда яхши натижага эришасиз, яна Аллоҳ билгувчи. Валлоҳу аълам!