Тўйдан аввал никоҳ ўқитса бўладими?

03:48 / 30.03.2017 | Савол | 2241
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум!
Сизга саволим қуйидагича: оила қураётган йигит ва қиз шаръий никоҳ ўқитмасдан учрашиб ва гаплашиб туриши дурустми? Агар дуруст бўлмаса, никоҳни тўйдан 1 ёки 2 ой олдин ўқитса бўладими? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Муслима ва мусулмон ёшларнинг беникоҳ учрашиши дуруст эмас. Шариатда фақатгина бир марта маълум муддатда кўришишга рухсат берилган. Тўйдан аввал никоҳ ўқитса бўлади. Валлоҳу аълам