Ассалому алайкум! Бермоқчи бўлган саволим айнан бир бўлимга мансуб эмас, бу учун узр сўрайман. Ёшим 16да. Алҳамдулиллаҳ, ҳижобдаман, исломий, шариат қоидалари асосида яшайдиган оилада вояга етмоқдаман. Балоғатга етганман. 4 йил олдин интернат мактабга имтиҳон асосида қабул қилиндим. Мактабим уйимдан 3 соатлик йўл узоқликда, ҳафтасида 2 кунга жавоб беришади. Уйга 2 ҳафтада бир марта келиб тураман. Бу саволни жўнатишимдан мақсад, айни дамда ўзимда кузатаётган ҳолатлар (умуман ҳаётимда бўлаётган ишлар ва уларга бўлган муносабатим) дан кўнглим тўлмаганлидир. Ҳозирги мактабимга қабул қилинишимдан олдин 5 маҳал намозни, рўзани канда қилмас эдим. Мактабимда умумий ҳисобда бор йўғи 168 киши ўқийди. Бутун мактаб бўйича (ўқитувчилар, ўқувчилар, администратсия) ягона ҳижоблик ўзимман. Мактабимиз илмий жиҳатдан анча ривожланган бўлишига қарамасдан, динни ва шарианти тушунадиган одамлар жуда озчилик. Чет эллик устозларимизнинг ҳам ҳаммаси христиан динига мансуб кишилар (албатта уларга бўлган муносабатим нейтрал). 1. Бир хонада 4 киши турамиз. Хонамдаги қизлар намоз ўқимайди. Қисқаси, мактабга кирганимдан сўнг намозларима анча эринчоқ бўлиб қолдим, Қуръон ўқишни ҳам ташлаб қойдим. Билмадим, бу атроф-муҳитнинг таъсирими, балки бунда бошқаларни айблаш хатодир. Ўзимнинг бу ҳатти-харакатларимдан жуда ҳафа бўлиб кетаман, тобора ботқоқликка бориб кетаётганимни тушунган ҳолда Аллоҳдан мени кечиришини, иродамни кучайтришини, намозимдан айирмаслигини сўраб кўп йиғлаб дуо қиламан. Аммо шайтон васвасасими биламдим, ўзимни қўлга оломаяпман. Ўталарда дангаса бўлиб қолганман, қанчалик хоҳласам ҳам аввалги ҳолимга, аввалги динини қадрловчи, атрофида ким билан танишса динга бўлган қизиқишини ошириб, илм улашиб ҳаммани тўғри йўлга чорлайдиган қизга қайтолмаяпман. Мактабга келганимизнинг биринчи йилида ҳар куни қизларга диний тушунчалар берардим (Одамнинг пайдо бўлиши, дин арконлари, Пайғамбарлар тарихи, ва ҳоказо). Сўзларимдан таъсирланиб баъзи дугоналарим намоз ўқишни бошлашганди. Аммо ҳозир ўзим намозни ташлаб қойдим. Исмимнинг маъноси "динни қадрловчи". Динимни жуда яхши кўраман, қадрлайман, дин ҳақида кимдир хато гап гапирса чидолмайдиган одатим бор. Баъзида чет эллик христиан устозларим билан дин масаласи очилганида зиддиятга бориб қоламан. Ҳозирги ҳолимдан жуда уяламан, ҳатто ўзимдан нафратланиб кетяпман. Қандай қилиб динини яхҳси кўрадиган инсон намоз ўқимаслиги мумкин? Нима тўғри, нима хатолигини жуда яхши биламан, оқни қорадан ажрата оладиган ёшга етганман, аммо шунда ҳам ўзимни ислоҳ қила олмаяпман. Илтимос, менга маслаҳат беринг, бу ботқоқликдан қандай чиқиб кетишим мумкин? Ўзимни қандай ислоҳ қилсам бўлади? Агар бирор китоб тавсияларингиз бўлса ҳам жуда хурсанд бўлардим, китоб ўқишга эринмайман, айниқса диний китобларни. 2. Навбатдаги масалага келсам, жуда эътибор талабман(етмаганига жуда киришувчанман, бегона инсон билан ҳам дўстлашиб кетавераман). Хижодаги қизга бу ярашмайди, тушунаман аммо характеримни қандай ўзгартиришни билмайман. Доим ҳаммани эътиборида бўлишни, ҳамма мени яхши кўришини, манфаат олишини хоҳлайман. Ва, айтишга ҳам уятли, қандай тушунтиришни ҳам билмайман, йигитларга мойиллигим бор(бошқача сўзлар билан ифодалаш қўлимдан келмади), Астағфируллоҳ. Биламан, тўғри нарса эмас, лекин макабимдаги йигитлар билан кўп гаплашаман ижтимоий тармоқ орқали, (севги муҳаббат эмас). Бу ҳамма мени ҳамма яхши кўришини хоҳлашимдан бўлса керак. Ўзимни тўғрилашим учун қандай тавсиялар бера оласиз? Динда бу иш тўғри эмаслигини биламан, аммо юқорида айтганимдек, ичимдаги нафсимни енга олмаяпман. 3. Учинчи масала, оилада онам билан муносабатларимиз яхши эмас. Хатто ёмон. Ўтиш даврида бўлганим учунми, билмадим. Ота-онам жуда қаттиққўл, доим менга шубха билан қарашади, укаларим нимадир қилиб қойишса ҳам доим мен айбдор. Айниқса ойим билан муносабатим яхши эмас, мени ҳеч қачон эшитмайдилар, доим ўзларидан ўзлари ҳеч нарсани билмасдан туриб қарор чиқарадилар, муваффаққиятсизликка учрасам ҳатто устимдан куладир. Баъзида мен эмас, ойим ўсмирлик даврини бошидан кечираётгандек туюлади. Шу учун ойим билан жуда кўп тушунмовчиликка борамиз. Айниқса ҳозир ҳеч ким билан гаплашгим келммайди. Мени нимададир айбласалар ҳам ўзимни оқламай қўяр ҳолга келдим. Уйдагиларим билан ҳам гаплашмай қўяман баъзида. Гаплашсам ўзларидан бир нималарни ўйлаб топиб доим мени уришадилар. Мактабда дугоналарим (дўстларим даврасида энг зўрларидан бири ва доим эътбор марказидаги обрўли одам бўлганлигим учун душманларим кўп, мен ҳақимда доим ёмон гап чиқариб тухмат қилишади), администатсия (мактаб маъмурияти ҳижобдалигим учун мени ёқтирмайди) билан муаммолар кўп бо;ълади, Кимдир билан гаплашим дардлашишни хоҳлайман, аммо ойимга айтсам барчага достон қилиб мени кулгу остига қўядилар, ёки айтаётган гапларимни жиддий қабул қилмайдилар, баъзида эса жуда жиддий қабул қилиб вазиятни баттар чигаллаштирадилар. Хуллас, ойим билан ичимдагини бўлишсам вазият ҳеч қачон яхшилик билан якуун топмайди. Дадам билан кўп вақтимизга бирга ўтказмаймиз. Лекин дадамни жуда яхши кўраман. Кўп ҳолларда ойимдан кўра дадам билан гаплашгим келади, лекин дадам доим иш билан бандлар. Ундан ташқари мен билан доим масофа сақлайдилар. Ҳойнаҳой шариат қоидалари учун бўлса керак. Ота-онам билан муносабатларимни қандай яхшиласам бўлади? 4. Юқорида айтиб ўтганимдек, мактабимизда чет эллик устозлар таҳсил беради. Уларнинг дунёқарашига жуда қизиқаман. Чунки уларнинг ҳамаси билимни инсонлар, лекин шунда ҳам нима учун улар нотўғри йўлда? Шунга қизиққаним учун улар билан кўпроқ гаплашиб нима учун бошқа динни танлаганига қизиқаман. Уларни Исломга киргизишни жуда хоҳлайман, ўз илмимни бўлишишни истайман, афсуски баъзида айтган гапларимга исбот топа олмай қоламан (илмсизликдан албатта). Бошқа динларни ўрганишга ҳам қизиқаман, яъни христиан динининг нимаси бор эканки, унга шунчалик кўп одам эргашади? Бу қизиқишларим ўзи тўғрими? Ёки нотўғри йўлда кетяпманми? Саволларим жуда кўп, узр. Диндан ҳабари бор, нима тўғри-ю нима нотўғрилигини, қилаётган ишларининг шариатдаги ҳукми қандайлигини биладиган одамга бундан ортиқ қандай насиҳат қилиш мумкин билмадим. Аммо бор умидим сизлардан, илтимос аввалги ҳолимга қайтишга ёрдам беринг. Жавобингизни интизорлик билан кутаман, олдиндан раҳмат. Аллоҳим сизнинг ва бизнинг илмимизни зиёда қилсин, Амин.
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ёзганларингиз жуда чуқур ва кўп масалаларни ўз ичига олади. Келинг, ҳар бир муаммони алоҳида кўриб чиқамиз.
1. Диний ҳаётингиз: Сиз намозни ва Қуръон ўқишни тарк этаётганингизни тушунаман. Бу ҳолатни ўзгартириш учун ҳар куни ўз вақтида намоз ўқишга ҳаракат қилинг. Яна бир маслаҳат — Қуръон ўқиш учун ўз вақтини белгилаб қўйинг ва шу вақтга риоя қилинг. Шунингдек, ўзингиз учун диний маълумотлар олиш манбаларини топинг.
2. Ижтимоий муносабатлар: Ўз ҳис-туйғуларингизни бошқариш ва бошқалар билан тўғри муносабатларни ўрнатиш муҳим. Йигитлар билан бўлган муносабатларингизни соғлом тарзда бошқариш учун, ўз қийматларингизга мос келадиган дўстлар топишга ҳаракат қилинг. Буни амалга оширишда сизни ўзингиз учун қулай бўлган дўстлар билан боғланиш фойдали бўлади.
3. Оила билан муносабатлар: Ота-онангиз билан яхши алоқаларни ўрнатиш учун очиқ мулоқотга ҳаракат қилинг. Ўз фикрларингизни уларга этказиш ва улардан ҳам ўрганиш муҳим. Уларнинг сизга бўлган муносабатини яхшилашда сабрли бўлиш ва уларнинг фикрларини тинглаш сизга ёрдам беради.
4. Қизиқиш ва билим олиш: Бошқа динлар ва уларнинг моҳияти ҳақидаги қизиқишингиз яхши, лекин ўзингизнинг динингизга бўлган қизиқишингизни ҳам оширишга ҳаракат қилинг. Ўзингизнинг ишончингизни мустаҳкамлаш учун диний адабиётлар ўқинг.
Ҳар бир масала бўйича изланишингиз ва ҳаракатларингизда Аллоҳдан ёрдам сўрашингизни унутманг. Ўзингизни ўзгартириш йўлида сабрли бўлинг. Ҳаракатларингиз сизни янада кучлироқ инсон бўлишингизга ёрдам беради. Валлоҳу аълам!