Фарзанд

00:57 / 14-oktabr | Fotimaxon Maitova | 306

АссалоАссалому алайкум Ҳозирда мен фарзанд талабидаман,ёш оиламиз.Аллоҳим о‘зи меҳрибон,ҳайрли қ.б беради Иншааллоҳ.Уйимизда 2та мушугимиз бор,қо‘шниларим айтяпти мушук боқсаз-фарзандли бо‘лолмайсиз,шунга о‘хшаш гаплар.Инфексия бо‘лади мушукда,буваларимиз ҳам айтган бу ҳақида деб Ноўрин савол берган бўлсам узр сўрайман.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уй мушугингизни ўпасизми, бундай ҳолат турли хил гижжаларни юқтиришнинг бевосита усули ҳисобланади.
Мушуклар мунтазам равишда анусини ялайдилар (анусда паразит тухумлари, патоген бактериялар ва б.).  Кейин улар бутун танасини ялаганида сўлаклари орқали тарқалади.
Мушуклар токсоплазма инфекцияси билан касалланиш эҳтимоли кўпроқ.
Токсоплазма мияда яшайди, бу нейромедиатрларнинг мувозанатини бузиши ва руҳий бузилишларни ривожлантириш эҳтимоли бор.
Токсоплазмоз билан зарарланиш ҳомиладор аёллар учун айниқса хавфлидир. Бу ўз-ўзидан ҳомила тушишларига, ҳомиланинг ўлимига ва ҳомила ривожланишида нуқсонларга олиб келиши мумкин. Ҳомиладорликнинг кечки муддатларидаги инфекция ҳомилани асаб тизимига, кўзларига ва ички органларига зарар етказади. Туғруққа яқин муддатда  инфекцияланган бўлса, унда касалликнинг ўткир даври бола туғилгандан кейин содир бўлиши мумкин.
Мушуклардан криптоспоридиоз билан ҳам зарарланиш мумкин. Асосан болалар  касалланади, иситма ва диарея характерлидир.
Соғлом мушуклар безарар, вақтида ветенарига олиб бориб кўрикдан ўтказиб туриш соғлиғингиз учун фойдали. Мушукларни силаганингиздан кейин қўлларингизни совунлаб ювинг, ўпманг, юзингиз яқин олиб келиб қучоқламанг.
Соғлом мушуклар фарзандли бўлишга салбий таъсир кўрсатмайди. Валлоҳу аълам!