Ассалому алайкум! Хомиладорликдан сакланиш масаласи бойича саволим бор. 3йилда 2та фарзандли болдим. Кесарево сечение оркали иккаласи хам. Орасини камида 3-5 йил килиш керак деб тайинлашти врачлар. Соглигим яхши, унча огирмас, хроническая анемия бор. Кесарево сечение отгизилганлиги сабаби - икки шохли бачадон. Бу тугма болади. Хозирча сакланиш учун КОК ичиб турибман. Спираль бу турдаги бачадонга урнатиб болмайди. Хабаримиз бор КОК(таблеткалар, гормон) аёл кишини соглиги учун жужа катта зиён ва хафв тугдиради. Узок муждат ичиш гормональный сбой, жигар ишдан чикиши, ва саратонгаям олиб келиши мумкун. Биламизки, озимиз билган холда соглигимизга зарар келтириш ножоиз. Суньий тарзла сакланиш эса хожейнимларга ва озимгаям тогри кемади… Шу вазиятда бачадон трубаларини бойлатиш канчалик тогри? Копчилик йок, ножоиз дейишти… Бачадон тузилиши туфайли, соглом саклана олмасак, кетма кет тугаверсак озимизга ва фарзандимизга зарар эмасми? Кайси йол энг адолатлиси манга ва манга охшаган кизлар учун? Олдиндан катта Рахмат жовоб учун!
– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорликдан сақловчи контраcептив воситаларининг турлари кўп. Эр хотин биргаликда гинеколог кўригига боринг, маслахатлашиб тавсия қилинади.
Сиз айтган орал контраcептив воситасидан ташқари яна маҳаллий қинни ичига қўйиладиган гел, таблетка, салфеткалар ва терига ёпиштириладиган пластер, тери остига қўйиладиган контрасептив воситалар, инексия кўринишидаги воситалар, бачадон қалпоқчалари ҳам мавжуд.
Агар сизнинг соғлиғингизда жиддий муаммога олиб келувчи ҳолатлар бўлганда бачадон найларини кесиб боғлашга кўрсатма бўлади. Валлоҳу аълам!