Ассалому алайкум! Кота фарзандим 3,5 йош кичкинаси 2,5йош икисихам угил тез тез жанжалашишади , асосан талашишади базан тунгичими купрок уришиб куямиз сан котасан диб , лекин борган сари кайсар асабий без булиб коляпти . Кандай йул тутсак булади ? уришмасликнихам иложи булмай колади бази бир вактларда жуда купол харакатлар килади укасига нисбатан . Шу йузасидан турмуш уртогим бн куп тортишиб коляпиз
– Ва алайкум ассалом! Кетма-кет туғилган фарзандлар кўпроқ жанжаллашади. Улар бу орқали оиладаги мавқеларини талашишади.
Болалар урушиб қолганда катталар жанжални ким бошлаганини, ким айбдорлигини сўраб қолишади.Бундай ҳакамлик аслида тузоқдир. Айбсиз деб топилган бола бундан илҳомланиб, янги келишмовчиликларни бошлайди.
Ота-оналар ҳамма фарзандларини бир хилда кўриши керак. Болаларни бир-бирига солиштириш, мисол қилиб кўрсатиш улар орасида адоватни келтириб чиқаради. Бир-бирига душманлик пайдо бўлади.Иккинчи бола ўзини камситилгандек ҳис қилади. Руҳий жиҳатда эзилишига олб келади.
Бунда энг тўғри ёъл жанжални бас қилишни буюриш ва шикоятларини эшитмаслик.
Халқимизда "Ураверсанг эти қотади, гапираверсанг бети", - деган гап бор. Бола оқ қоғоздир. Оиладаги жанжаллардаги гаплар унинг ёдида қолади. "Бақирсам айтганим бўлади", - деб у ҳам акасидан баланд келишга ҳаракат қилади. Сиз ҳаммага яхши гапиринг, фарзандларингизни яхши кўришингизни айтиб туринг. Улар ҳам сизни хафа қилмасликларига ўргатинг. Фарзанд тарбияси ҳақидаги китоблар кўп ўқинг. Мултфилмларни бирга кўринг ва таассуротларини гапиришга ўргатинг . Хулоса қилишга ўргатинг.
Валлоҳу аълам!