Қуръон ўқиш

02:13 / 19.02.2020 | Rayyona | 625
Ассалому алайкум! 1. Фарз намозларидан кейин ўқиладиган сураларни афзали қайси? Кичкиналигимдан бомдод намозидан кейин “Ёсин” сурасини, пешиндан кейин... Асрдан кейин “Набаъ” сураси, шомдан кейин “Воқеа” сураси, ҳуфтондан кейин “Мулк” ва “Ёсин” сураларини ўқишни ўргатишган. Шу тўғрими?
2. Хўжайиним куни билан ишда бўладилар. Уларни ўрниларига ҳам Қуръон тиловат қилсам, намоздан кейинги ўқиладиган сураларни ўқисам бўлдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хизматимиз шартига кўра саволлар биттадан берилади.
Тирик одам учун Қуръон тиловат қилинмайди. Ҳар бир тирик жон ўзи учун амал қилиши керак. Валлоҳу аълам.