Ассалому алайкум

04:11 / 30.03.2017 | Савол | 2742
Ассалому алайкум! Шамоллаш хавфи бўлган ҳолатда ёки шамоллаганда «ғуслнинг ўрнига таяммум қилиш мумкин» деган эдингиз. Эрталаб бошимни ювиб кўчага чиқишим натижасида шамоллаб қолдим. Ва бир икки кун тузалиб олгунимча таяммум қилдим. Ҳозир шамоллаш аломатлари йўқолди. Лекин ҳаво совуқлиги туфайли яна касал бўлмаслик мақсадида таяммумдан фойдаланишим мумкинми? Ўқишдан уйга келгач ғусл олишим жоиз бўладими? Чунки ташқарига чиқмайман ва уй ичи иссиқ бўлади
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шамолламаслик чораларини кўринг. Ҳозир бизда қаттиқ қиш бўлмаяпти. Соч қуритадиган воситлар ҳар ерда бисёр. Қалинроқ бош кийими кийиб олсангиз ҳам шамолламайсиз, ин шаа Аллоҳ