Ассалому алайкум! Бундан 3-4 йил аввал онамлар билан умра сафарига бориш учун навбатга ёзилган эдик. 2016 йилга навбатимиз келганини айтишти. Лекин турмуш ўртоғим «мен розимасман» деб жаҳл устида айтдилар. Ҳамма харажатларни уйимдагилар ўзлари қиладилар. Нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизнинг розилиги билан боришингиз керак. У кишига яхши гапириб кўндиришга ҳаракат қилинглар. Катта ёшдаги одам, мисол отангиз илтимос қилиб кўрсалар яхши бўлади. Валлоҳу аълам