Касб бўйича

18:19 / 29.03.2017 | Савол | 1425
Ассалому алайкум! Динда эркак кишининг акушер-гинекологлик касбини танлаши мумкинми ? Турмуш ўртоғи шу касбни танлаган аёлларга нима дейсиз?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Бу касбда аёллардан етарли мутахассислар бўлмаганида ушуб касбни танлаш мумкин. Аммо бор имконият ила аёллардан етарли мутахассисларни тайёрлаш керак. Мана шу касбни танлаган кишининг аёлига ушбу ихтиёрнинг масъулияти тушмайди. Валлоҳу аълам!.