Ногиронлиги бор фарзандга қараш

21:29 / 19.02.2020 | Holmatova Muxtasar | 492
Ассалому алайкум! 4 ёшли ногирон қизим бор. Доим ҳаракатда, ҳеч ҳам ўтирмайди, нотўғри ҳаракатлар қилади, гапларга тушунмайди, умуман гапирмайди. Докторлар 100% тузалмайди дейишяпти. Бир ўзини қолдиролмайман, ҳечқаёққа боролмайман. Мендан бошқа ҳечким қаролмайди, эплолмайди. Қаёққа борсам ҳаммага малол келамиз. Менга бирор бир дуоми, маслаҳатми беринг! Тоқатим етмай қоляпти. Тинмай диванга, гиламга сийиб қўйяпти. Ўзини ахлатини сал қаролмай қолсам, ҳамма жойларга суркаяпти. Қишнинг кунида кўрпалар, гиламни ювиш қийин. Турган жойида тозалашим мумкинми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сабр берсин. Ажрингизни зиёда қилсин. Кўрпа ва гиламларни тўла тозаланиш ҳосил бўладиган бўлса, турган ерида ювиш жоиз.  Валлоҳу аълам!