– Ва алайкум ассалом! Никоҳда аёлнинг ёши эрникидан кичик бўлиши шарт қилинмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёллари ёш жиҳатидан ўзларидан катта бўлганлари унинг гуноҳ эмаслигига далилдир. Аёлнинг ёши катта бўлиши савоб эканига ҳам далил йўқ. Бу кишилар ихтиёрига ҳавола қилинган мубоҳ ишдир. Валлоҳу аълам!