Динда саволим бор

04:45 / 30.03.2017 | Савол | 1806
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва рози бўлсин.
Вафот этганлар ҳаққига намоздан ҳосил бўлган савобини бағишлаш мумкинми?
Қабристонга борганда Қуръон тиловат қилиш мумкин эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Тобароний Абдурроҳман ибн ал-Алаа ибн ал-Лажлаждан ривоят қилади:
«Отам менга: «Қачон мени лаҳадимга қўйсанг, «бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам», дегин. Сўнгра устимга тупроқ торт¬гин. Кейин бош тарафимда «Бақара»нинг аввали ва охирини қироат қилгин. Мен Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шуни айтганларини эшитганман», – деди».
Расулуллоҳ алайҳиссаломдан:
«Ким мақбараларга кирганда «Йаасийн» сурасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича ҳасанотлар бўлади», деганлари ривоят қилинган.

Маъқал ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўликларингизга «Йаасийн»ни қироат қилинг», –дедилар».
Аҳмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.
Шунингдек, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалидан «муфлиҳун»гача, «Курсий» оятини, «Аманаррасулу»ни, «Таборак» сурасини, «Такаасур» сурасини, «Қул аъуузу бироббил фалақи» ҳамда «Қул аъуузу бироббиннаси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса ҳам, яхши бўлади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади. Валлоҳу аълам!.