Намоз

23:24 / 21.02.2020 | Abduraxmon | 701
Ассалому алайкум! Алкама шундай ривоят қилди: “Абдуллоҳ ибн Масъуд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларидақа намоз ўқиб берайми деб намоз ўқидилар ва намозда икки қўлларини фақат биринчи такбирдагина кўтардилар”. Шу ҳадис саҳиҳми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Таҳовий Мужоҳиддан қилган ривоятда: 

«Мен Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг орқасидан намоз ўқиганман. У киши биринчи такбирдан бошқа жойда икки қўлини кўтармас эди», деган. 

Валлоҳу аълам!