Насаб собит бўлиши

21:58 / 20.02.2020 | Muhammadamin Naziraliyev | 580
Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин! 1.Зинокорлар агарда ҳомила пайдо бўлгунгача никоҳ ўқитиб олишса, шу зинодан бўлган фарзандни насаби собит бўлади, акси бўлса(никоҳ ўқитишдан олдин) насаб собит бўлмайди деб хулоса қилдим. Лекин баъзи бир аҳли илмлар эса, агар ўша эр оталикни даъво қилса насаб собит бўлади дейишди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. 2. Аёл сочини кесиши учун эрини рухсати керак экан. Агарда тул ёки қиз бола бўлса кимдан рухсат олади? Ёки ихтиёри ўзидами?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хизматимиз шартига кўра саволлар биттадан берилади. Зинодан бўлган болага насаб собит бўлмайди. Никоҳи бўлмаган алоқадан бўлган болага оталик даъвосини қилса ҳам. Валлоҳу аълам!