– Ва алайкум ассалом!
Саййидлар насаблари Расулуллоҳ алайҳиссаломга бориб тақаладиган кишилардир. Уларнинг насабларининг шажараси бўлади. Унда насаблари ҳақида маълумотлар бўлади.
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Ҳинд Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларидан қон олди. Шунда у Зот: «Эй Бани Баёза, Абу Ҳиндга қиз бериб ундан қиз олинглар», дедилар. Ва: «Агар даволанаётган нарсаларингнинг бирортасида яхшилик бўладиган бўлса, у қон олишдир», дедилар». Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.Ушбу ривоятда номи зикр қилинган Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга, Абу Ҳинднинг хожалари Бани Баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар. Демак, мусулмон бўлса бўлди. Аслининг эътибори йўқ. Асли хожами, қулми, фарқ қилмайди.Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам Усома ибн Зайдга, асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.
Валлоҳу аълам!