Жинлар масаласида

01:50 / 21.02.2020 | Muxammadyusuf | 1146
Ассалому алайкум! Инс-жинслар босганда инсон қандай ҳаракат қилиши керак? Бу қўрқувдан қандай қутулиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳни зикр қилиш, ҳар доим эслаб юриш жин ва шайтонга қарши энг ишончли ва кучли қуролдир. Одамлар ўзлари билган сураларини ўқиб, ўзларига дам солиб юришлари керак. Айниқса, ҳадисларда келган Фотиҳа, Кафирун, Ихлос, Фалақ, Нас каби сураларни ва “Курсий ояти”га ўхшаш оятларни ўқиб ўзига дам солиб юриш жуда ҳам манфаатлидир. Жин босган пайтда истиъоза айтилади. Валлоҳу аълам!