Талоқ ҳақида

07:56 / 30.03.2017 | Савол | 3096
Ассалому алайкум!
Мен 2005 йилда турмуш ўртоғим билан алоҳида яшашни бошлаб, 2007 йилда суд қарори билан ажрашганман. Шундан сўнг эримдан талоқ қўйишини сўраб, кайнопамга мурожаат килганман. Чунки бу вақтда эримнинг бошқа рўзғори бўлиб, олдига бориш имкони бўлмаган. Қариндошлари тўпланиб эримга тушунтиришган ва қайнопам менга келиб «бошингиз очик, рухсатингизни берди» деб айтган. Ҳозирги кунга келиб мен бошқа инсон билан турмуш қурмоқчиман.
Саволим: ушбу талоқ ҳақиқийми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ажрашиш масаласи кўтарилганидан кейин тўрт ой қасддан ярашилмаса, талоқ тушиши бор. Судга ажрашиш талаб берилганидан кейин, суд қарор чиқарса ҳам ажрашишга ўтади. Буни ҳаммага эълон қилган бўлсанглар, идда ўтирган бўлсангиз, энди турмушга чиқсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!.