Чақалоқларим уйқусида йиғлайди

02:30 / 21.02.2020 | Ранобегим | 691
Ассалому алайкум! Фарзандларим (эгизак) ухлашганда кўп йиғламсираб инграшади, кейин пешонасидан ўпиб ёки елкасига секин қўлимни қўйиб "аъузу биллаҳи минашшайтонир рожим" дейман, кейин аста секин ухлашади. Жинлар яқинлашишидан қўрқаман. Хонамизда "руқия" аудио дуоси доим ёниқ туради. Чақалоқларга (6-7 ойлик) ҳам жинлар кириб олиши мумкинми? Бу қандай ҳолат?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жин инсоннинг ичига кирмайди. Чақалоқларнинг қулоқларига азон айтилган бўлса, уларга жинлар яқинлашмайди. Мутахассисларнинг айтишича чақалоқлардаги йиғи ва кулгу каби ҳолатлар улардаги баъзи хусусиятларининг ривожланиши учун экан. Ҳар бир мўмин мусулмон қай ёшда бўлмасин, дам солишни, руқияни ўзига лозим топиши керак.  Валлоҳу аълам!