Намоз

09:59 / 22.02.2020 | madina | 469
Ассалому алайкум! Қизим 2 ойлик. Намоз ўқиганимда нуқул йиғлаб ғиншийди, хаёлим бузилиб қизимга қараб юбораман. Бу ҳолатда намозим бузилган бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ичида туриб намоздан ташқарида қилинадиган ишларни қилса намоз бузилади. Биров кўриб сизни намозда эмас деб ўйлайдиган ҳолатлар намозни бузади.   Валлоҳу аълам!