Ассалому алайкум! Одина опа! Аллоҳ олиб бораётган хайрли ишларингизда Ўзи мададкор бўлсин!(Омин)
Менинг саволим қуйидагича: Эри хуррак отгани учун, аёли бошқа уйга чиқиб ётса, гуноҳкор бўлмайдими? Чунки эр-хотин аразлашганда битта уйда, фақат тўшагини бошқа қилиб ётиши керак дейилган. Бу ерда эса бошқа хонага кириб ётаяпти? Жавобингиз учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эрнинг рухсати билан бошқа хонага кириб ётса бўлади. Ҳурракдан халос бўлиш чораларини ҳам қилиб кўриш керак. Валлоҳу аълам!.