Ассалому алайкум! Қизим 16 ёш Қуръон ёдлашга киришган эди. Бир бора ўтказди. Иккинчи бора қайтаришга киришди. Бир ойда икки маротабадан ҳайз кўрмоқда. Вақтдан ютказмоқда. Сиз қандай маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Икки ой орасидаги покликнинг энг ками 15 кун. Ҳайзнинг ками 3, кўпи 10 кун. Шуни аниқлаб олинглар. Шифокорга кўриниш керак. Бизнинг мазҳабда бундай ҳолатда Қуръон тиловат қилинмайди. Лекин тиловатни тинглаб туриши жоиз ва фойдали бўлади. Валлоҳу аълам!.