– Ва алайкум ассалом!
Одатда ҳадя кишининг ўзига мулк қилиб берилади ва уни қайтариб олиш жоиз бўлмайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳибасини қайтариб олувчи одам қусқисини қайтариб олувчи одам кабидир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Бошқа бир ривоятда:
«Бизда ўз қусқисига қайтган ит каби ҳибасига қайтиш мисоли бўлмаслиги керак», дейилган.
Шарҳ: Маълумки, қайт қилган одам у нарсани ҳеч қачон оғзига қайтариб олмайди. Бировга ҳиба, яъни совға берган одам ҳам берган совғасини қайтариб олишини худди қилган қусқисини оғзига қайтариб олган билан баробар кўриши керак экан.
Маҳр эса сизнинг ҳаққингиз, уни албатта бериш керак ва қайтариб олиш жоиз эмас. Магар сиз хулуъ қилган бўлсангиз, унда маҳр қайтарилади.
Валлоҳу аълам!