Ассалому алайкум! Мени шу кунга қадар бир савол қийнайди. 2 йил 3 ой аввал бир инсон билан танишдим. У оилали, 2 қиз, 2 ўғилнинг отаси, олий маълумотли, мактаб директори. Мен ҳам лавозимда ишлайдиган аёлман. 1 ўғлим ва 1 қизим бор. Ўша инсон “иккинчи хотин қилиб оламан” деди, лекин бу амалга ошмади. Шу орада 1 қиз фарзандли бўлдик. Орамизда никоҳ йўқ. Нима қилишимни билмай қолдим. Қизимнинг отаси вақти-вақти билан келиб, кўриб, хабар олиб туради. Никоҳ ўқитиш ҳақида гап йўқ. Бунинг ҳукми нима бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Беникоҳ алоқа зино ва унинг оқибати жуда ёмондир. Ё дарров никоҳ ўқитиб, ҳалол алоқада бўлинглар. Ё дарров бу нарсани тўхтатинглар. Беникоҳ туғилган бола «Валадизино», бўлади ва бундай ҳолатда ҳеч қандай ота болалик бўлмайди. Аллоҳга астойдил тавба қилинг. Валлоҳу аълам!.